Жаҳон | 10:31 / 03.02.2016
4119
1 дақиқада ўқилади

Руҳоний: Сурия ихтилофини ҳал қилишда Эрон Сурия халқи томонида

Суриядаги ихтилофни тартибга солиш бўйича барча музокараларда Эрон доимо Сурия халқи манфаатларидан келиб чиқиб иш кўради, деб айтди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

"Сурия тақдири бўйича барча музокараларда биз Сурия халқи манфаатларидан келиб чиқиб иш кўрганмиз ва келгусида ҳам шундай қиламиз", деб айтди Эрон президенти 1979 йилдаги ислом инқилобини нишонлаш билан якунланувчи Фажр ўн кунлиги (1-11 февраль) бошланишига бағишланган нутқида. Руҳонийнинг айтишича, Сурия исталган бошқа давлат каби "суверенитети ва яхлитлигини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга".

Руҳоний ҳозирда Сурия бўйича ўтказилаётган музокараларнинг мураккаблигини қайд этган ҳолда, Эрон "келгусида ҳам Сурияга террорчилик билан курашишда ёрдам беришини" тасдиқлади.