Alphabet энг қиммат компания мақомини бир кун ушлаб тура олди холос
Apple компанияси энг қиммат компаниялар рўйхатида яна Alphabet`ни ортда қолдирди. Бу ҳақида CNBC хабар бермоқда.
Google таркибига кирувчи Alphabet холдинги бир кечада 3 фоиз акциясини йўқотди, бироқ бу вақтда эса Apple`нинг ҳолатида ўзгариш бўлмади.
Apple ва Alphabet`ни рўйхатда Microsoft, Facebook ва Exxon Mobil компаниялари таъқиб қилмоқда.
Охирги марта Google 2010 йилда Apple`дан ўзиб кетган ва иккала компаниянинг умумий қиймати қарийб $200 млрд.ни ташкил этганди. Ўшанда Apple ҳали илк iPad`ни чиқармаган, янги iPhone эса эндигина 3GS асосида ишларди. 2008-2010 йилларда Apple ва Google ўзаро ўрин алмашиб турган.
2012 йилда Apple`да тарихий юксалиш бўлди. Компания қиймати $180 млрд.дан $650 млрд.га етди. 2011 йилда Apple Exxon`ни “қувиб” ўтди ва дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди.