Жаҳон | 15:30 / 04.02.2016
4947
1 дақиқада ўқилади

БМТ Ассанжни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди

БМТ комиссияси фуқаролик жамияти фаоли, журналист Жулиан Ассанжни ёқлаб чиқиб, унинг таъқиб қилинишини асоссиз деб топди, деб хабар бермоқда ВВС радиоси.

Халқаро органнинг фармонига кўра, Ассанжни қамаш ҳақидаги суд қарори асоссиз бўлган.
Илгарироқ WikiLeaks асосчиси, агарда БМТнинг махсус комиссияси уни айбдор деб топса, Буюк Британия полициясига таслим бўлишга тайёрлигини билдирган эди. Ўз навбатида, Скотленд-Ярд Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси ҳудудидан чиқиши билан журналист ҳибсга олинишини маълум қилганди.

Ассанж Эквадор элчихонаси биносида 2012 йил июнидан буён беркиниб келади. Швецияда в 2010 йили зўравонлик бўйича иш юзасидан қидирувга берилган. Аслида бу унинг ўз портали орқали ошкор қилаётган нозик сиёсий сирлар билан боғлиқ жараёндир.