Ўзбекистон | 16:30 / 04.02.2016
5808
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги индекси бўйича Марказий Осиёда иккинчи, жаҳонда 64- бўлди

Американинг The Economist Intelligence Unit таҳлил агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги рейтингида 64- ўринни банд қилди. Таҳлилчилар дунёнинг 109 давлатидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, етарлилиги ва оммавийлигини ўрганиб, баҳолаб чиқишди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон санаб ўтилган мезонлар ичида “етарлилик” бўйича энг кўп балл олган. Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари шунчалик кўпки, ҳар бир фуқаро кунига 39 килокаллориядан истеъмол қилиш мумкин. Аммо хавфсизлик бўйича 88,5 балл олиб, рўйхатнинг 83- поғонасини банд этди. “Оммавийлик” мезони бўйича эса 58,5 балл тўплаб, 57- ўринни эгаллади.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 56, Тожикистон 88- ўринда тилга олинди.
Биринчи ўрин, ўтган йилдагидек, АҚШга насиб қилди. Кейинги ўринларда Сингапур, Ирландия, Австрия, Нидерландия, Швейцария, Канада ва Германия қайд этилди.