Жамият | 14:53 / 04.02.2016
4972
1 дақиқада ўқилади

Қозонда Қирғизистон фуқароси фоҳишани ўлдиргани учун 9 йилга қамалди

Қозон шаҳрининг Ново-Савиновский тумани суди Қирғизистон фуқароси Жаҳон Худойбердиев фоҳишани ўлдиргани учун 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Gazeta.ru сайти ҳалок бўлган қизнинг оилавий адвокати Равшания Камоловага таянган ҳолда хабар қилмоқда.

2015 йилнинг 13 октябрь куни Худойбердиев 25 ёшли фоҳиша билан танишиб, уни ўз уйига таклиф қилган ва маст ҳолда ўлдириб қўйган. Судда у айбига тўлиқ иқрор бўлди. Дастлаб унинг11 йилга қамалиши таклиф қилинаётганди, лекин кейинчалик суд ҳукмни бир қадар юмшатди.