Таҳлилчилар Россия иқтисодий санкциялар ва нефть нархининг тушишидан қанча зарар кўрганини ҳисоблаб чиқишди
Россия 2014-2017 йилларда молиявий санкциялар ва нефть нархининг арзонлашувидан 600 млрд доллар миқдорида зарар кўрди. Бу ҳақда «Ведомости» нашри ёзган.
Иқтисодий экспертлар гуруҳи маълумотларига кўра, санкциялардан мамлакатга 170 млрд доллар, нефть ва газ соҳасида 400 млрд доллар зарар етган.
Нефтнинг бир баррелидан йўқотилган маблағ 50 доллар, экспортдан келадиган даромаддан бой берилган маблағ эса ҳар баррелидан 100 долларни ташкил этган. Иқтисодчилар ялпи капиталнинг қисқаришини 3 ярим йилда 280 млрд доллар, шундан 85 миллиард долларлик қисми тўғридан-тўғри инвестициялар ҳиссасига тўғри келади, деб ҳисоблашди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, нефть нархининг тушиши ва санкциялар бири-бирининг кўтарилишига ҳам таъсир этмоқда. Маълум бўлишича, мамлакат иқтисодий ривожланишидаги пасайиш сўнги уч йилда 8,4 фоизни ташкил этган, яъни йилига 2,1 фоиз.
Аввалроқ, Евроиттифоқ Россия иқтисоди ёмонлашгани ҳақида маълум қилганди. Ўз навбатида, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги бошлиғи Алексей Улюкаев ҳам Россия иқтисодининг декабрь ойидаги пасайиши 3,5 фоизга етганини айтганди.