Жаҳон | 01:05 / 06.02.2016
12023
1 дақиқада ўқилади

Москва кўчаларида Обама тўғрисида ҳажвий анимация намойиш қилинди

Москва марказида 5 февралга ўтар кечаси кўчаларда АҚШ президенти Барак Обама тўғрисида ҳажвий анимацион ролик намойиш қилинди. Обама фильмда бошқа давлатлар байроқларини еяётган иблис қиёфасида тасвирланган.

Ролик дастлаб Большая Бронная кўчасидаги "Макдоналдс" ресторани биносига, кейин АҚШ элчихонаси яқинидаги уйга проекцияланган.