Ўзбекистон | 17:02 / 06.02.2016
9045
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон билан Бразилия ўртасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик битими кучга кирди

2016 йилнинг 4 февраль куни 2009 йилнинг 28 майида Бразилия шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг Бразилияга расмий ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди.

"Битимга мувофиқ томонлар қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ҳамкорлик қилиб, чорвачилик, биологик ёқилғи учун хомашё ишлаб чиқариш, сут маҳсулотлари, боғдорчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, қишлоқ хўжалигини бошқариш, генетика ва биотехнология ҳамда бошқа соҳаларда ўзаро алоқаларни рағбатлантиради", дейилади Ўзбекистон ТИВ расмий сайти хабарида.

Ушбу Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.