Жаҳон | 08:37 / 06.02.2016
9653
1 дақиқада ўқилади
Тайвандаги кучли зилзила туфайли 17 қаватли уй ер билан битта бўлди
Тайваннинг жануби-ғарбий қисмидаги Тайнань шаҳрида кучли зилзила натижасида 17 қаватли уй қулаб тушган.
Рейтер агентлиги хабарига кўра, вайроналар остидан ҳозирги вақтгача 123 киши чиқариб олинган. Бу бинода жами 60та уй бўлган ва уларда яшаётганлар сони 240 нафардан ортиқни ташкил этган.
Айни вақтда қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Бундан олдинроқ, Тайванда 6,7 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар қилинганди.
Манбаларда ёзилишича, зилзиладан кейин 4 марта қайталаниш кузатилган.