Ўзбекистон | 12:48 / 06.02.2016
5172
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Халқаро почта филиалида рўй берган ёнғин сабабли почта жўнатмалари етказилишида узилишлар кузатилмоқда

Халқаро ва ички почта жўнатмаларини саралаш жараёнида 5 февралга ўтар кечаси “Халқаро почта” филиалида рўй берган ёнғин сабабли тўхталишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон постаси” матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Айни пайтда “Халқаро почтамп” филиалининг одатдаги тартибда ишлашини таъминлаш учун барча зарур чоралар қўлланилмоқда”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5 февралга ўтар кечаси «Ўзбекистон почтаси»нинг Тошкентдаги Шимолий вокзалга ёндош ҳудудда жойлашган халқаро филиалида ёнғин юз берган эди.

Воқеа жойига тезкорлик билан 12та ўт ўчирувчи машина сафарбар этилди. Ҳодиса оқибатида 900 кв. метр жой ёнган. 2000 кв. метр ҳудуд сақлаб қолинди. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин қисқа туташув оқибатида юзага келган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилган.