Жамият | 12:17 / 07.02.2016
11662
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда Америка фуқаролигидан воз кечганлар сони рекорд даражага етди

2015 йилда АҚШ фуқаролиги ва мамлакатда узоқ муддат истиқомат қилишдан воз кечганлар сони рекорд даражага етди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бир йил давомида 4279 киши фуқароликдан кечган. 2015 йилда кетма-кет учинчи йилдан буён бу борада рекорд натижа қайд этилаётгани маълум қилди.

WSJ экспертлари фикрича, фуқароликдан воз кечиш АҚШ ҳукуматининг америкаликларнинг офшорлардаги ҳисоб рақамларига қарши кураш кампанияси билан боғлиқ.

Вашингтоннинг хориждаги даромадлар учун солиқ тўловларини ўрнатиш билан боғлиқ сиёсати ҳам фуқароликдан воз кечишга сабаб бўлаётгани ҳам таъкидланмоқда.