Жаҳон | 13:06 / 08.02.2016
6879
1 дақиқада ўқилади

Россия Туркия билан асрий биродарлик шартномасини бекор қилиши мумкин

Россия Давлат Думаси томонидан тайёрланган мурожаатда 1921 йил 16 мартида РСФСР ҳукумати ва Туркия Буюк халқ мажлиси ўртасида имзоланган асрий биродарлик келишувини бекор қилиш таклифи илгари сурилмоқда. Бу мурожаат Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эътиборига ҳавола этилади, деб хабар беради “Известия” нашри.

Мурожаат муаллифлари – депутатлар Валерий Рашкин ва Сергей Обухов – Анқаранинг Москвага нисбатан “агрессия”сини бунга сабаб қилиб кўрсатмоқда.

“Бугун, Туркия агрессиясининг ошиши шароитларида бизнинг мамлакатимиз ва иттифоқчиларимиз учун манфаатсиз бўлган Россия-Туркия келишувларини қайта кўриб чиқиш имкониятини юридик жиҳатдан ишлаш пайти келди”, - деб таъкидланади мурожаатда.