Фан-техника | 19:09 / 11.02.2016
4816
5 дақиқада ўқилади

ZTE 2015 йилда 100 миллион мобил қурилма сотди

Фойдаланувчилар ва ташкилотлар учун телекоммуникациялар ва мобил интернет учун ечимлар етказиб бериш бўйича жаҳондаги йирик корпорациялардан бири ҳисобланган ZTE мобил қурилмалар савдосида бутун дунё бўйлаб сезиларли ўсишга эришганини маълум қилди.

ZTE ўз ҳамкорларига 100 миллион мобил қурилма етказиб берди. Уларнинг 56 миллионтаси смартфонлардир. 2014 йилга нисбатан ўсиш 16 фоизни ташкил этди. Айни вақтда, компаниянинг эътироф этишича, турли манбаларнинг баҳолаш натижалари бўйича, жаҳон мобил қурилмалар бозорининг умумий ўсиши 11 фоиздан ошмади.

2015 йили ZTE компанияси жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаб олди. Бугунги кунга келиб ZTE смартфон ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг олти етакчи компанияларидан бири ҳисобланади (CounterPoint агентлигининг январь—ноябрь ойлари учун берган маълумотларига кўра), шу билан бирга LTE-смартфонларни етказиб бериш бўйича жаҳоннинг 5та йирик ишлаб чиқарувчилари қаторидан жой олган (Strategy Analytics агентлигининг берган маълумотига кўра).

Компания маълумотларига кўра, Хитой бўйлаб девайсларни етказиб бериш суръати барқарор ошиб бормоқда. 2015 йили компания Хитойда 15 миллион смартфон етказиб берилди. ZTE компанияси 4G қурилмаларни етказиш бўйича 5-ўринда бормоқда. Компаниянинг таъкидлашича, сотилган қурилмаларнинг 100 фоизи LTE технологиясини қўллаб-қувватлайди. Премиум сегментга қаратилган эътибор ва савдо тармоғининг ривожлантирилиши ZTE маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини оширди.

Шимолий Америка — ZTE учун муҳим бозорларидан бири. ZTE Шимолий Америкада шартномасиз сотиладиган қурилмалар бозорида иккинчи ўринда бормоқда. Умуман олганда, компания мобил қурилмаларни сотиш бўйича тўртинчи ўринни эгаллайди.

2015 йили АҚШга 20 миллион мобил қурилма, хусусан, 15 миллион смартфон, шунингдек, мобил телефонлар, модуллар, симсиз терминаллар ва кириш нуқталари етказиб берилди. 2014 йил билан таққослаганда, ZTE АҚШга смартфон етказиб беришни 30 фоизга оширди.

Бутун 2015 йил давомида Осиё ва Тинч океани минтақасига 11 миллион смартфон етказиб берилди. Ушбу минтақаларга мобил қурилмаларини етказиб бериш 120 фоизга, LTE-телефонларни етказиб бериш эса 150 фоизга ошди.

2015 йилда LTE технологияларини қувватловчи қурилмаларни Европа давлатларига етказиб бериш 2014 йилга нисбатан 400 фоизга ошди. ZTE компанияси маълумотларига кўра, Яқин Шарқ, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларига 2015 йилда 15 миллион смартфон етказиб берилди.

Сўнгги бир неча йилдан бери ZTE’нинг Лотин Америкадаги савдолари ҳажми 40 фоиз даражасида ўсиб бормоқда. Яқин Шарқ ва Африка давлатларига смарт-девайсларни етказиб бериш 2014 йилга нисбатан 100 фоизга ошган. Компаниянинг қайд этишича, африкаликлар смартфонларни борган сари кўпроқ харид қилмоқда.

ZTE — телекоммуникацион ускуналари ва мобил алоқа воситаларини етказиш бўйича жаҳондаги энг илғор ишлаб чиқарувчилардан бири. ZTE маҳсулотлари симли ва симсиз алоқа воситалари, мобил ва фиксация қилинган терминаллар бозорларининг қарийб барча жабҳаларини қамраб олган. Бугунги кунда ZTE компанияси дунёнинг қатор мамлакатларида ўз савдо уйлари ва тадқиқот марказларига эга бўлиб, уларда ўн минглаб ходимлар меҳнат қилмоқда.

Компания 140 дан ортиқ давлат ва минтақаларда, Осиё ва Тинч океани, Жанубий Осиё, Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲ давлатларида 500 дан ортиқ алоқа операторларига ўз маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этиб келмоқда.

ZTE компанияси иқтисодиётнинг турли соҳалари учун 50 дан ортиқ ечимларни ишлаб чиққан. Хитой компанияси истеъмолчилар учун телефондан тортиб смартфон ва планшетларгача бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаради. ZTE смартфонларининг асосий дастурий платформаси Android операцион тизимидир.

ZTE’нинг Ўзбекистондаги шуъба корхонаси 10 йилдан ортиқ фаолият юритиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида компания илғор коммуникацион технологияларни фойдаланишга тақдим этди, аҳоли учун ишчи ўринларни ташкил этиб, Ўзбекистон аҳолисининг коммуникация технологиялари соҳасига оид билимларини янада ошириш бўйича қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда ҳамда шу йўл билан Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасининг ривожига катта ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистоннинг Beeline, Ucell, «Ўзбектелеком» ва бошқа шу каби телекоммуникация операторлари Хитой компанияси ускуналаридан кенг фойдаланмоқда. 2013 йилнинг июль ойида ZTE компанияси Сирдарё вилоятида мобил алоқа воситалари ва уларнинг қўшимча қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича қувватларни ишга туширди. Ушбу мобил телефонлар UZTE бренди остида тайёрланмоқда. Бугунги кунда корхона 6 турдаги смартфонларни ишлаб чиқармоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида