Фан-техника | 18:31 / 12.02.2016
6032
1 дақиқада ўқилади
Маълумот узатиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатилди
Лондондаги университет коллежи олимлари рақамли маълумотлар узатиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатишди. Янги рекорд секундига 1.125 терабитни ташкил қилди. Бу ҳақдаги материал Scientific Reports журналида чоп этилди.
“Бу Буюк Британия юқори тезликдаги тармоқларнинг узатиш тезлигидан (24 мегабит/секунд) 50 минг маротаба тезроқдир. Масалан, биз эришган тезлик “Тахтлар ўйини” сериалининг ҳар бир HD-сериясини 1 секундда юклаш имконини беради”, - дейилади тадқиқотда.
Олимларнинг таъкидлашича, бу тезликка ахборотни оптик сигналларга ўтказишнинг махсус тизими ёрдамида эришилган. Тажриба давомида олимлар узатувчи ва қабул қилувчи ускуналарни бир-бирига тўғридан-тўғри улаган.