Жаҳон | 20:29 / 13.02.2016
4795
1 дақиқада ўқилади
Керри: Россияга нисбатан санкциялар Минск келишувлари бажарилмагунча сақланиб қолади
Европа ва АҚШ томонидан Россияга қарши киритилган санкциялар Украина бўйича Минск келишувлари тўлиқ бажарилмагунча сақланиб қолади, деб айтди АҚШ Давлат котиби Жон Керри. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен АҚШ ва Европа санкцияларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам, Украинага ёрдам бериш борасида ҳам якдил бўлишда давом этишига ишончим комил", деб айтди Керри Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференциядаги нутқида.
Керрининг айтишича, Россия оддий танлов олдида турибди: Минск келишувларини тўлиқ бажариш ёки санкциялардан зиён кўришда давом этиш.
Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россияга қарши санкциялар сиёсий натижаларга олиб келмаслигини айтганди.