Фан-техника | 20:39 / 13.02.2016
4380
1 дақиқада ўқилади
Samsung iPhone 7 учун чиплар ишлаб чиқармайди
Samsung компанияси Apple`нинг келгусидаги флагменлари учун чиплар ишлаб чиқармаслигини маълум қилди. The Electronic Times нашрининг хабар беришича, iPhone 7 смартфонлари учун ягона чип етказиб берувчи Тайваннинг TSMS компанияси бўлиши кутилаяпти.
Apple смартфонлари А10 6 ядролик чип билан таъминланади. Тайваннинг TSMS компанияси чипларни 10-нанометрлик техножараён асосида ишлаб чиқаради.
TSMC компанияси чип ишлаб чиқариш соҳасида етакчилардан бири саналади. Алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур компания илк бор 10-нанометрлик техножараён асосида чип ишлаб чиқаришни йўлга қўйган компания саналади.