Жаҳон | 22:38 / 13.02.2016
5267
2 дақиқада ўқилади

Сурия мухолифати хорижий ҳарбий кучларга муҳтож эмаслигини айтди

Сурия хорижий ҳарбийларнинг мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ихтилофга аралашувига муҳтож эмас. Бу ҳақда Суриянинг мухолифатдаги музокаралар бўйича Олий қўмитаси вакили Салом Маслат айтди. Унинг айтишича Сурияда "демократия учун жанг қилувчи одамлар етарлича, унга ташқи кучлар керак эмас". Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Маслат агар Башар Асад қўшинлари Эрон ёки Россия томонидан қуруқликдаги ҳарбий кўмакни олса, вазият ўзгариши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ Саудия Арабистони мудофаа вазирлиги Сурияда ИШИДга қарши қуруқликдаги қисмларни жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилганди. Саудияликлар шу мақсадда Туркиянинг Инжирлик базасига разведкачилар юборган. Сўнгра бунга БАА ҳам тайёрлигини маълум қилган.

Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жошуа Байкер АҚШ Сурияга халқаро қўшинларни киритиш имкониятини қарамаётганини айтган. "Биз барчамиз Саудия Арабистони, Бирлашган Амирликлар баёнотини кўрдик. Бироқ, президент Обама айтганидек, АҚШ Сурияда қуруқликдаги операцияни ўтказиш бўйича ҳеч қандай режага эга эмас", деб таъкидлаб ўтди Байкер.