Жамият | 01:14 / 14.02.2016
26083
1 дақиқада ўқилади

Мексика яқинида сайёрамиздаги энг катта акула аниқланди

Мексиканинг Гуадалупе ороли яқинида ғаввослар баҳайбат оқ акулани аниқлашди. Экспертлар сайёрамиздаги энг катта акула деб баҳолаётган бу акуланинг узунлиги 7 метрдан кўпроқни ташкил қилади, ёши эса 50 лар атрофида.

Ғаввосларнинг айтишича, Deep Blue деб номланган бу акула урғочи бўлиб, айни вақтда ҳомиладор.