БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан қандай қилиб актёр Морган Фриманга айланганини сўзлаб берди
БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан бир марта уни таниқли голливудлик актёр Морган Фриман деб қабул қилишганини сўзлаб берди. Бу қизиқ воқеа ҳақида Аннан Мюхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда эслаб ўтди.
Аннан бир неча йил аввал, БМТ бош котиби лавозимидан кетгандан кейин Италия шимолидаги виллага дам олгани борган. Бироқ тез орада осойишталик уни зериктириб, у яқин орадаги қишлоққа газета сотиб олгани борган.
Йўлда унга бир гуруҳ эркаклар учраган ва улар унга синчковлик билан қарай бошлашган. Аннан маҳаллий аҳоли уни таниб қолиб, энди осойишта ҳордиқдан асар ҳам бўлмаслигидан бироз хафа бўлган.
Эркаклардан бири унинг ёнига келиб бир парча қоғоз узатиб, "Морган Фриман, менга дастхат бера оласизми?", деганда янглишганини англаган.
Кофи Аннан эркакка жилмайиб, қоғозда "К. Фриман", деб дастхат қўйиб берган.
"Ҳамма сизни танийди, деб ўйлайвериш керак эмас", деб ҳикоясини интиҳолади Аннан.