Ўзбекистон | 12:10 / 15.02.2016
14500
2 дақиқада ўқилади

Ноқонуний таксичилар “ов”и бошланди

Бир неча ташкилотлар ҳамкорлигида кўчаларда ҳаракатланаётган, ҳеч қандай лицензияга эга бўлмаган, “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори ва шу асосда қабул қилинган “Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомда белгиланган қоидаларга амал қилмайдиган ноқонуний таксичилар фаолиятини ўрганиш тадбирлари кескин ошмоқда.

Сайтимиз орақли ана шундай қонунбузарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилаётгани ва бу каби ҳолатларни ўрганиш ўрганиш бўйича ҳатти-ҳаракатлар 15 февралдан, яъни бугундан фаоллашиши ҳақида хабар бергандик.

Бугун бошланган текширув тадбирларида “Тошшаҳартрансхизмат” АК, Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги шаҳар ҳудудий бўлими, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, ҳокимликнинг йўловчи ташиш транспортининг барча турларини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти ходимлари иштирок этмоқда.