Жаҳон | 14:31 / 15.02.2016
11412
1 дақиқада ўқилади

Япония бош вазири хотинига итлар учун мўлжалланган биоқўшимча берган

Япония бош вазири Синдзо Абе адашиб хотинига итлар учун мўлжалланган биоқўшимча берган. “Бир куни хотинимга сезамин сотиб олдим. У ҳаммасини қабул қилиб бўлгачгина бу антиоксидант ҳайвонлар учунлигини билиб қолдик” – деб тан олади бош вазир.

Сиёсатчи текшириб, дориларнинг таркиби бир хил эканига ишонч хосил қилган. Унинг турмуш ўртоғи Акиэ Абе Японияда нозик дид-фаросати ва ҳазил-мутойибага мойиллиги билан машҳур. Бош вазир бу англашилмовчиликка хотини қандай муносабат билдиргани ҳақида гапирмади.

Сезамин – антиоксидант ва яллиғланишга қарши таъсир этувчи биологик фаол қўшимча. У кунжут уруғларидан тайёрланади, моддалар алмашинуви ва терининг тозалиги ва тиниқлигини қувватлаш учун фойдаланилади.