Жамият | 18:07 / 16.02.2016
8171
1 дақиқада ўқилади
Америка фуқароларининг ўз армияларига ишончи сусайди
The Hill маълумоти бўйича, айни пайтда 49 фоиз америкаликлар АҚШни дунёдаги энг кучли ҳарбий мамлакат, деб ҳисоблашади. Мутахассисларнинг фикрича, бу ўтган йилги кўрсатгич (59 фоиз)га нисбатан кескин пасайишдир. Бундан ташқари, бу охирги 20 йил ичида энг паст даража.
Сўровномада қатнашганларнинг учдан икки қисми энг кучли армияга эга бўлиш АҚШ учун энг муҳим устувор масала деб ҳисоблайди, лекин фақат 37 фоизигина ҳукумат мудофаа учун харажатларни ошириш лозим, деган фикрда.
Бундай натижаларга Ғарб оламида ИШИД жангарилари туғдираётган хавф-хатарнинг ортиб бораётгани сабаб бўлиши мумкин.