Ўзбекистон | 10:21 / 16.02.2016
10843
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишга даъват этишмоқда

Европа Иттифоқи Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка тайёрланиш жараёнини тезлаштиришга чақирди, деб ёзмоқда Sputniknews. 

“Бу - иккала томон учун ҳам ниҳоятда муҳим масала. Айни пайтда биз ушбу жараённинг энг бошланғич нуқтасида турибмиз. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши ташкилотнинг халқаро мажбуриятлари билан маҳаллий қонунчиликни мувозанатга келтириш ҳисобига мамлакатда савдо муҳитининг яхшиланишини сезиларли даражада таъминлайди”, - деб ўз фикрини билдирди Европа Иттифоқи делегациясининг элчи-раиси Юрий Штерк Ўзбекистондаги матбуот конференцияси доирасида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир томонлар аро Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик хусусида музокаралар олиб борилмаяпти, лекин Ўзбекистоннинг келажакда ушбу ташкилотга қўшилишга билдирган қизиқиши ўз кучини сақлаб турибди. Шу ўринда, Европа делегацияси раиси Ўзбекистоннинг аъзоликка тайёрлик даражасини ҳам ўрганиб чиқиш лозимлигини, бунда, асосан, ўзбекистонлик ҳамкорларнинг фаоллигини муҳимлигини ҳам айтиб ўтди.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик мамлакатда савдо муҳитини ривожлантириш билан биргаликда, маълум асосли иқтисодий хавф туғдириш ҳам эҳтимоли мавжуд. Бундай ҳолатларда ЕИ ўз ҳамкорлиги ва ёрдамини аямайди.

Ташкилотнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга бўлган харакатларини қадрлайди ва шу соҳада ҳамкорликка умид қилади.

Жаҳон савдо ташкилоти – 1995 йил 1 январда халқаро савдони эркинлаштириш ва аъзо мамлакатларнинг иқтисодий-сиёсий муносабатларини мўътадиллаштириш мақсадида ташкил этилган халқаро тузилма.