Иқтисодиёт | 16:07 / 16.02.2016
6651
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Саудия Арабистони нефтни қазиб олиш даражасини музлатиб қўйишга келишишди

Қатарда бўлиб ўтган йиғилиш якунларига кўра, Саудия Арабистони ва Россия нефтни қазиб олиш даражасини 2016 йилнинг январь ойидаги кўрсаткич даражасида музлатиб қўйишга келишиб олишди. Қатар ва Венесуэла ҳам нефтни қазиб олиш даражасини чеклашга розилик билдирдилар.

Нефтни қазиб олиш 2016 йилнинг 11 январь даражасида чеклаб қўйилиши айтилмоқда.

Нефтни қазиб олишни музлатиб қўйишдан кўзланган асосий мақсад, нефть маҳсулотлари нарҳини мувозанатда ушлаб туришдан иборат. Саудия Арабистони ва Россия вакиллари учрашувининг расмий якунлари эълон қилингунга қадар Brent нефти нарҳи 16 февраль куни бир баррель учун 35 долларгача кўтарилиб кетган, бироқ ундан кейин 34,25 долларгача тушиб кетди.

Россия ва Саудия Арабистони дунёдаги йирик нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ҳисобланади.