АҚШнинг собиқ молия вазири €500 ва $100 қийматдаги банкнотларни бекор қилишга чақирди
АҚШнинг собиқ молия вазири Лерри Саммерс жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида €500 ва $100 қийматдаги банкнотларни бекор қилиш таклифи билан чиқди. Бу фикр The Washington Post газетасининг сешанба кунги сонида чоп этилди.
Саммерс аввалроқ Евроиттифоқда €500 евролик банкнотларни чиқаришга қарши режа, гарчанд Германия ташаббус кўрсатган бўлса-да, амалга ошмаганини эслаб ўтди.
Маълумотларга кўра, 1 млн АҚШ доллари 2,2 фунт (1 кг.дан камроқ) тош босади. 20 долларлик банкнотлар шунча суммада 50 фунт (23 кг.га яқин) оғирликка эга. Саммерс солиштириш учун “маълум доираларда €500 қийматдаги банкнот “Бен Ладен” лақаби билан машҳур экани”ни ҳам қўшимча қилган.
Мутахассис катта қийматдаги банкнотларнинг чиқарилмаслиги турли жиноятлар ва коррупцияга қарши курашда муҳим экани, бунда халқаро ҳамжамият якдиллик билан иш тутиши масадга мувофиқ келишини таъкидлади.