Жаҳон | 15:26 / 17.02.2016
10962
1 дақиқада ўқилади

Обама: Сурия – мен ва Путин учун мусобақа эмас!

АҚШ Президенти Барак Обама Сурияда Россия Президенти Владимир Путин билан мусобақалашмаётгани ҳақида маълум қилди.

АҚШ-АСЕАНнинг Калифорниядаги саммити доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Барак Обама Сурия икки давлат раҳбари учун мусобақа эмаслигини айтган. Минтақадаги азоб-уқубатларга барҳам бериш, барқарорликни таъминлаш, оммавий миграцияни тўхтатиш, турли қўпорувчиликларни тугатиш, террорчиларнинг мамлакатда қулай жолашиб олишига чек қўйиш масаласи хусусида гап бораётганини таъкидлаган.

Сурия муҳолифати: АҚШ ҳарбий операцияларни бошлаши керак

2015 йилнинг 30 сентябридан Россия Сурия Президенти Башар Асаднинг сўрови билан “Ислом давлати” ва "Жебхат ан-Нусра" каби террорчи ташкилотлар объектларига зарбалар беришни бошлаганди.

Параллель равишда Сурия ҳокимиятининг махсус гувоҳномаси(мандат)га эга бўлмаган АҚШ бошқарувидаги ИШИДга қарши коалиция(иттифоқ) ҳам уларга зарба бермоқда.