Италия Эрдўғаннинг ўғлини пул ўзлаштиришда гумон қилмоқда
Айни пайтда Италияда истиқомат қилувчи Туркия президентининг ўғли Билол Эрдўған ноқонуний пул муомаласида гумон қилинмоқда.
"Жиноий иш ҳозир Францияда яшовчи ва Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг сиёсий рақиби ҳисобланган туркиялик тадбиркор Мурат Ҳақан Узаннинг мурожаатига биноан очилган", деб маълумот беради The Independent.
Тадбиркор Италия ҳукуматидан Билол Эрдўған мамлакатга олиб кирган пулларининг келиб чиқишини текширишларини сўраган. Туркия президентининг ўғли Жон Ҳопкинс Университетида докторлик даражасини олиш учун рафиқаси ва болалари билан Болоньяга кўчиб келганди.
Прокуратура 2013 йили ҳам Эрдўғанни пулларни “айлантираётгани”ни гумон қилган. Айблов расмлар ва Билол билан ўша пайтда бош вазир мансабида бўлган отасининг телефон қайдларига асосланган эди.