Жаҳон | 23:38 / 21.02.2016
7159
1 дақиқада ўқилади
Болгария ўз ҳудудидан Туркия атташесини чиқариб юборди
Болгариянинг Бургаса шаҳридаги Туркиянинг бош консуллиги атташеси Угур Эмирўғлу Болгарияда номақбул шахс, яъни персона нон грата деб топилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Дипломатик доиралардаги манбаларнинг айтишича, Эмирўғлу ижтимоий масалалар бўйича атташе сифатида аккредитланган бўлган. Бироқ у аксарият вақти давомида диний фаолият билан шуғулланган ва болгар имомларини ўқитган.
Бундан ташқари, атташе сиёсий партиялардан бирининг аъзоларига босим ўтказганликда айбланмоқда, бу эса Болгариядаги сиёсий жараёнларга қўпол аралашиш ҳисобланади.
ТАССнинг таъкидлашича, Болгария ташқи ишлар вазири бу маълумотга изоҳ бермаган.