Спорт | 21:05 / 21.02.2016
8943
2 дақиқада ўқилади

Футзал, Осиё чемпионати. Ўзбекистон финалда Эронга имкониятни бой бериб, Осиё вице-чемпиони бўлди

Футзал бўйича Тошкентда ўтган Осиё чемпионатининг финал учрашувида Ўзбекистон Эрон терма жамоасига имкониятни бой берди.

Қизиқарли кечган ўйинда эронликлар 1:2 ҳисоби билан ғалаба қозонишди. Учрашувдаги барча тўплар 1-бўлимда киритилди. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Дилшод Ирсалиев учрашувнинг 6-дақиқасида ҳисобни очди. Бироқ эронликларнинг 8- ва 14-дақиқада киритган тўплари уларга Осиё чемпионлигини олиб келди.

Эрон 11-бор Осиё чемпиони бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси эса тўртинчи бор қитъа чемпионати кумуш медаллари соҳиби бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақа натижаларига кўра Колумбияда 10 сентябрдан 2 октябргача давом этадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Футзал, Осиё чемпионати
ФИНАЛ
Ўзбекистон - Эрон - 1:2
Голлар: Дилшод Ирсалиев 6 - Қудрат Боҳодирий 9, Муҳаммад Кешаварз 14.
Ҳакамлар: Козаки Томохиро, Лиу Жианкиао, Рей Ритага, Тронг Квок Дунг.
Ўзбекистон: 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11. Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.
Захира: 2. Дилшод Ирсалиев, 3. Нодир Элибоев, 4. Феруз Фаҳриддинов, 5. Даврон Чориев, 6. Жавлон Аноров, 9. Андрей Шлема, 10. Жамолиддин Шарипов, 12. Акмалжон Хазратқулов, 13. Клим Тюгаев.

Эрон: 1. Сепер Муҳаммади, 5. Ҳамид Аҳмади, 7. Асқар Ҳасанзода, 9. Ризо Сансефиди, 12. Ҳуссайн Тойиби.
Захира: 2. Алирози Самими, 3. Жавад Исфандари, 4. Муҳаммад Кешаварз, 6. Алиризо Вафои, 8. Қудрат Баҳодири, 10. Муҳаммад Тоҳири, 11. Меҳран Алиқодир, 13. Фарҳод Тавакколи, 14. Маҳди Жавид.