Ўзбекистон | 10:42 / 23.02.2016
6968
1 дақиқада ўқилади

Темир йўл чипталарини мобиль илова ёрдамида харид қилиш йўлга қўйилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамият ўз мижозлари учун Android ва iOS операцион тизими платформаси асосидаги мобиль иловани тақдим этди ва у 23 февралдан ишга тушади.

Йўловчиларга қулайлик яратувчи мазкур мобиль илова ёрдамида чипталарни он-лайн тарзида харид қилиш мумкин. Бундан ташқари дастур фойдаланувчиларга поездлар жадвалидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, темир йўл транспорти соҳасига оид янгиликлар билан танишиш имконини беради.

Темир йўл чипталарини сотиб олиш жараёнида «UzCard» тўлов тизимидан фойдаланилади.

Иловадан фойдаланиш бўйича батафсил маълумот ва Android, iOS мобиль иловаларини шу ерда юклаб олинг, деб ёзади uzrailway.uz сайти.