Жамият | 11:54 / 24.02.2016
5397
1 дақиқада ўқилади

13 ёшли америкалик қиз телефон батареясининг кучли қизишидан жабр кўрди

АҚШда истиқомат қилувчи 13 ёшли Жеки Федро билан содир бўлган нохуш воқеа мобиль телефонларнинг ўзига хос хавфи ҳақида яна бир огоҳлик қўнғироғи бўлди.

Қизалоқнинг туғилган кунига ота-онаси LG маркали мобиль телефони совға қилишди. Бу қизалоқ учун биринчи мобиль телефон эди. Туғилган кунидан бир неча кун ўтгач, она қизининг ётоқхонасидаги шовқинни эшитиб, хонага югуради. Кириб кўрдики, қизи бўйнини ушлаганча йиғлаб турибди. Маълум бўлишича, қиз мобиль қурилмани қувватлашга қўйиб, дугонаси билан гаплаша бошлаган. Ўша пайтда батарея ҳаддан ортиқ қизиб кетиб, Жекининг бўйнини куйдирган. Шифокорлар бу вазиятда терининг иккинчи даражали куйишини қайд этишди.

LG компанияси қизнинг ота-онасига кучли қизишнинг сабаби литий-ионли аккумулятор, деб маълумот берди.

Жанубий Кореялик ишлаб чиқарувчилар кўрилган зарарни қоплаб, Жекига янги телефон берди.