Эрдўған: АҚШ ва Россия Сурия масаласидаги музокараларда ноҳақликка йўл қўйишди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича АҚШ, Россия, Эрон, Европа Иттифоқи ва БМТ томонидан олиб борилган музокараларда ноҳақлик бўлгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Унинг сўзларига кўра, бу келишув Асад режимни қўллаб-қувватлаши ва унинг янада кўпроқ одамларни ўлдиришига йўл очиб бериши мумкин.
Бундан олдинроқ, Эрдўған Туркия нафақат Сурия ҳудудида, балки дунёнинг исталган нуқтасида террорчиларга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқига эгалиги ҳақида айтиб ўтганди.
Шу билан биргаликда, мамлакат бош вазири ўринбосари Нумэн Куртулмус Туркия Россия ҳамда АҚШнинг Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришганини қутлаган.
Эрдўған: Сурия бўйича музокараларда Туркиянинг манфаатлари ҳам ҳисобга олиниши керак эди