Спорт | 14:45 / 25.02.2016
9426
1 дақиқада ўқилади

«Динамо» ва «Манчестер Сити» ўйини вақтида мухлислар Порошенкога ҳуштакбозлик қилишди

Украина президенти Петро Порошенко ЕЧЛ нимчорак босқичида Киевнинг «Динамо» ва Англиянинг «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги баҳсни трибунадан туриб кузатди. Унинг ўзи бу ҳақда твиттерида ёзган.

У ўйинни бир гуруҳ ҳарбийлар ўртасида ўтириб кузатиб борган.

Gazeta.ua нашри хабарига кўра, ўйиннинг иккинчи тайми вақтида стадион сухандони Порошенко ўз ўрнини тарк этиб, стадиондан чиқиб кетгани ҳақида эълон қилгач, мухлислар ундан норози бўлиб, ҳуштакбозлик қилишган.

Бу ўйин меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жавоб ўйини 15 март куни ўтказилади.