Жамият | 10:22 / 25.02.2016
18844
2 дақиқада ўқилади

Райҳон ўз концерти чоғида йиқилиб тушишига бир бахя қолди

Тошкентнинг “Истиқлол” санъат саройида концерт бераётган Райҳон Ғаниева 24 февраль кунидаги концерти давомида икки маротаба йиқилиб тушишига оз қолди. Бу ҳақида “Sayyod” хабар берган.

Концерт дастурининг иккинчи кунида саҳнада операторлар икки ғилдиракли балансни тутиш орқали ҳаракатланувчи электр қурилмада видеога суратга олаётган пайтда улардан бири Райҳоннинг орқасидан келиб урилган. Натижада у йиқилиб тушишига бир бахя қолган. Иккинчи ҳолатда эса мухлислардан гуллар олаётганида хонанда ўз либосига ўралиб  қолган. Бу вазиятда унга раққослар ёрдамга келган.

Қолаверса, хонанда шу кунларда бироз бетоблиги саҳна ортида маълум бўлган. Райҳонга саҳнага чиқишдан аввал дори олиб келиш кераклиги хақидаги сўзларга сайт ходимлари гувоҳ бўлишган.

24 февраль куни концертга эстрада олами вакилларидан Жаҳонгир Позилжонов, Зиёда, Улуғбек Раҳматуллаев, "Беном", “Эльдидо” гуруҳлари, Сардор Раҳимхон, Шоҳруҳхон ва бошқа санъаткорлар ташриф буюришган.

Концерт дастурининг иккинчи кунида тасвирга олинган қисқача видео:

Райҳон: Ҳамманинг уйида кутадиган инсони бўлсин! (концерт таассуротлари)