Туркия ТИВ Саудия Арабистонидан ҳарбий самолётлар етиб келишини кутмоқда
Туркия ўз ҳудудида 26 февраль куни Саудия Арабистонининг ИШИДга қарши амалиётларда иштирок этиши мўлжалланган ҳарбий самолётларини қабул қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлют Човушўғлига асосланиб, Anadolu ахборот агентлиги хабар тарқатган.
"Саудия Арабистони ҳарбий самолётлари Туркияга бугун ёки эртага етиб келиши кутилмоқда. Саудия Арабистонидан жўнатилган махсус вакил аллақачон Туркияда", дейди у.
Шу билан биргаликда, Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги вакили қиролликнинг қирувчи самолётлари Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинидаги Инжирлик базасига етиб боргани ҳақида маълум қилган.
Бундан олдинроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Туркиянинг Сурия билан чегарадаги ҳаракатларини қаттиқ танқид қилиб чиққанди.