Жамият | 14:52 / 26.02.2016
4337
3 дақиқада ўқилади

Харпер Ли: Инсонларнинг бир тури мавжуд – улар инсонлар

Америкалик ёзувчи аёл Харпер Ли одатий авиакомпанияларда фаолият юритган.

1956 йилда у дўстларидан: “Сенда ўзинг истаган нарсани ёзишинг учун бир йиллик меҳнат таътили бор. Янги йил билан!” деган хат олади.

Харпернинг дўстлари унга бир йиллик тўланган таътилни совға қилишади ва натижада “Масхара қилувчини ўлдириш” романи дунёга келади. Асар дунё бўйлаб 30 миллион нусхада босиб чиқарилиб, кўп тилларга таржима қилинган.

Шу йилнинг 19 февраль кунида Харпер Ли вафот этди. Келинг, унинг келажак авлодга мерос бўлиб қолувчи муҳим мулоҳазаларини ёдга оламиз:

• Барча нарсани билишингни кўрсатиш шарт эмас... Инсонларга кимнингдир ўзини ақллироқ тутиши ёқмайди.
• Агар сен мулойим бўлсанг, бошқалар билан ўзинг қизиққан эмас, балки уларга қизиқарли бўлган нарсалар ҳақида суҳбатлаш.
• Инсоннинг нуқтаи назаридан боқмай туриб, уни чинакамига тушуна олмайсан. Унинг танасига кириб, у орқали юриш керак.
• Шунчаки шундай инсонлар борки, боқий дунё ҳақида ҳаддан зиёд кўп ўйлаб, фоний дунёда қандай яшаш кераклигини ҳеч қачон била олишмайди.
• Дунёда инсонлар билан яшашдан аввал, ўз-ўзим билан яшаб кўришим лозим.
• Деярли барча инсон уларни охир-оқибат тушуниб етганингда яхши бўлади.
• Агар ёш бола сендан бирон нарса сўраса, олиб қочмай, жавоб бер. Алдама ҳам. Болалар ўз номи билан бола, бироқ улар ҳийла-найранг фарқлашда катталардан қолишмайди. Ва бу уларни фикрлашдан чалғитади.
• Барча болалар маълум ёшга етгач уришишни бошлайди, аммо уришиш билан ҳеч кимни лол қолдира олмаслигини тушунганда, катта ёшга кирган бўлишади.
• Тонгда доимо ҳамма нарса қўрқинчли эмасдек туюлади.
• Инсонларда ғалати бир одат бор: энг ҳайратланарли вазиятларда улар ўзларини ҳеч нима бўлмагандек тутишади.
• Кимдандир нафратлансанг, кўзинга ҳеч нима яхши бўлиб кўринмайди.
• Хилма-хиллик учун муштинг билан эмас бошинг билан кураш.
• Довюраклик – бу мағлуб бўлганингни аввалдан билсанг ҳам, ишни якунига етказиш ва ҳеч нарсага қарамай олға бориш. Камдан-кам ғолиб бўласан, лекин баъзида барибир ғалаба қозонасан.
• Агар сен ўзингни айбдор ҳисобламасанг, узр сўрашга ҳожат йўқ.
• Мен ўйлайманки, инсонларнинг бир тури мавжуд – улар инсонлар.