Жамият | 11:29 / 27.02.2016
14265
1 дақиқада ўқилади

Навбатдаги баҳс: Бу камзул қайси рангда?

Интернет фойдаланувчилари яна бир марта либос рангини аниқлашда турли қутбларга ажралишди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бир қисми суратда келтирилган Adidas спорт камзули тилларанг логотипли қора либос эканини даво қилишмоқда. Иккинчи томон эса бу кийим оқ логотипли кўк либос эканини таъкидламоқда. Учинчи томоннинг айтишича, бу олтинранг логотипли яшил камзулдир.

Бу муҳокамалар Buzzfeed томонидан ўтказилган сўров кўпчилик одамларга либос оқ-кўк бўлиб кўринаётгани, баъзилар эса уни тўқ кулранг ёки яшил рангда ҳам кўраётгани ҳақида ахборот бергач, қизғинлашди.

Эслатиб ўтамиз, роса 1 йил муқаддам, 2015 йилнинг 26 февраль куни жаҳон аҳли баъзиларнинг кўзига оқ-тилларанг, бошқаларга эса қора-кўк бўлиб кўринадиган кўйлак билан тўқнаш келганди. Ўшанда бу мунозараларга мусиқа ва кино оламининг таниқли вакиллари ҳам қўшилишганди.