Жамият | 16:59 / 29.02.2016
13151
1 дақиқада ўқилади
4 ёшли қизни ўлдирганликда гумон қилинаётган аёлнинг шахси аниқланди
4 ёшли боланинг қотили сифатида гумон қилинган аёл метронинг “Октябрьское Поле” бекатида қўлга олинган, хабар беради “Московский комсомолец”.
Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манбалари маълумот берган.
Хабарга кўра, гумондор келиб чиқиши Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидан бўлган 38 ёшли Гулчеҳра Бобоқулова айтилган.
Тахминларга кўра, ушбу хонадонга энага бўлиб ёлланган аёл уй эгалари катта фарзандларини олиб уйдан чиқиб кетишгач, номаълум сабабларга кўра, қизчани ваҳшийларча ўлдириб, уйни ёқиб юборади.
У боланинг кесиб олинган боши билан метро бекати атрофида ўзини портлатиб юбориш ҳақида таҳдид қилаётган пайтда қўлга олинган.
Аёлнинг ўзини тутиши туфайли жиноий ишга психокриминалистлар жалб этилган.