Жамият | 15:44 / 29.02.2016
10636
5 дақиқада ўқилади

«Катта бўламан, турмушга чиқаман, шифокор бўламан, юракларни даволайман ва сигир сотиб оламан»

Қизини тиббий кўрикдан ўтказишга Бухоро вилоятидан Тошкентга келиш учун, Сайёрага оилани боқиб турган сигирини ҳам сотиб юборишига тўғри келди. Бошқа илож йўқ эди - йўл сарф-харажатлари, ўзга жойда яшамоқ, овқатланмоқ... Унинг қизи Заҳро Гафаровада туғма юрак хасталиги бор - юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони, зудлик билан операция қилиш керак. Қизча ушбу ташҳис билан олтинчи йил яшаяпти. Ҳар бир ўтган йил кеч бўлиб қолиб, операция қилиш имкони йўқолиши хавфига хавф қўшиб бормоқда. Бу кассалликнинг шундай хусусияти мавжуд - маълум бир муддат ўтгач, юрак операция учун яроқсиз бўлиб қолади.

Қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони - бу чап ва ўнг қоринчаларни тўла бўлинмаслиги.

Натижада қон бир қоринчадан (кўпинча чап қоринчадан, чунки у кучлироқ бўлади) бошқасига ўтиб қолади ва бу ҳолат юрак ва қон айланиш системасининг табиий ишини бузади.

Қоринчалар ўртасидаги парда нуқсони барча юрак хасталикларини 20-25% ташкил этади ва ҳар бир минг туғилган чақалоқларнинг учинчи-бешинчисида учрайди.

Туғма юрак хасталикларининг сабаларини санаганда шифокорлар яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар бу касалликга бўлган ирсий мойилликни икки баробар кўтаришини, вирус инфекцияларини, жумладан қизилча, грипп, герпес (учуқ), айниқса улар билан ҳомиладорликнинг бошланғич даврларида зарарланишларини кўрсатадилар.

Алкоголь, сигарет чекиш, назоратсиз дори-дармон қабул қилиш, зарарли ишлаб чиқаришда ишлаш (АЁҚШ, лок ва бўёқ ишлаб чиқариш, кимё заводлари), ёмон экология, токсикозлар, стресслар каби ҳолатлар ҳам туғма юрак хасталигининг сабаблари бўлиши мумкин.

Заҳрони кўзлари чақнаб туради, ўзида ҳам худди моторча бордек. Чаққон, тийрак, қизиқувчан, у бизларни биринчи кўришимиздан ўзига маҳлиё қилиб қўйди. Онаси Сайёра бошидан ўтганларни сўзлаб бераркан, қизалоқ ўзига фотосессия уюштириб улгурди. Диктофондаги тасмада бутун ёзув давомида фотоаппаратнинг чиқиллаши эшитилади. Вақти-вақти билан Заҳро онасининг олдига чопқиллаб келиб, ҳабар олиб, йўл-йўлакай булкадан ушатиб олиб кетиб турди.

Сайёра икки фарзандни бир ўзи кўтармоқда, кичкина ўғли учга кирган. Эри оламдан ўтиб қолган. Аёлнинг даромади фақат боласига давлат тўлаб турган пенсия, бошпанани Сайёранинг ота-онаси берган. Маҳалла ҳам ёрдам беррмоқчи-ю, лекин нимадир бўлиб, амалга ошмаяпти.

Заҳронинг операцияси ҳам олти йилдан бери қолиб келаётган эди. Бундай операциялар, одатда бепул, чунки Ўзбекистонда болаларга операциялар килиш бепул, лекин Заҳроникидек операциларни нозик бир жиҳати бор - очиқ юракда ўтказиладиган операциялар учун зарур бўлган қимматбаҳо оксигенатор ва турли бошқа ашёлар ҳамма уларга муҳтож болаларга етишмайди.

«Сочная долина» савдо белгиси 2015 йил ноябр ойида «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акциясини ўтказди ва унинг доирасида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган пулнинг бир қисмини Тошкент педиатрия институтининг Болалар кардиожарроҳлик марказига ўтказди. Акцияда 15 нафар боланинг операциясига етарли пул жамланди. Ўша пулга очиқ юракда операцияга муҳтож бўлган, кам таъминланган оилаларда яшовчи болалар учун оксигенаторлар ва бошқа керакли нарсалар сотиб олинди.

«Катта бўламан, турмушга чиқаман, шифокор бўламан, юракларни даволайман ва сигир сотиб оламан», - дейди Заҳро, муваффақиятли ўтказилган операциядан кейин.

Заҳро Гафарова соғайиб, уйига қайтиб кетди.

Бу ўн бешта «Юрак ҳикоялари»дан ўнинчиси ва ҳали давоми бор...

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя: «Ура, мен операцияга бораман!»

Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя: «Қўлбола мўъжиза»

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя: Она: Ўғилчамнинг юракчаси ураяптими, деган хавотирда уйғониб, қулоғимни кўкрагига қўйиб эшитмаган кеча бўлмаса керак

Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя: Олтинчи ҳикоя: «Танишлар у ҳали ҳам ҳаётми деб, ажабланишар эди...»

Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя:  «Эврика, мени тузатишди!»

Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя: Ҳамма бахтли бўлсин!

Реклама ҳуқуқлари асосида.