Жамият | 23:14 / 29.02.2016
12459
2 дақиқада ўқилади

Москва мусулмонлари энага томонидан амалга оширилган ваҳший қотилликни ислом билан боғламасликни сўради

Москванинг ғарбида ўзбекистонлик муҳожир Гулчеҳра Бобоқулова томонидан содир этилган ваҳший қотиллик ислом билан боғлиқлик келтириб чиқармаслиги керак. Бу ҳақда Москва мусулмонлари диний бошқармаси муфтийси, Москва жомеъ масжиди бош имоми Ильдар Аляутдинов берган баёнотда айтилмоқда.

"Гап умуман онг-шуурсиз шахс ҳақида кетмоқда, шунинг учун кийим-бош ёки қандайдир шиорлар асосида қандайдир қилмишларни мусулмонлар ёки ислом билан боғлаш мутлақ нотўғридир", деб айтди Москва муфтийси. Унинг фикрича, боланинг қотиллигида айбланаётган аёл руҳий касалликдан азият чекади.

Аляутдинов марҳум боланинг оиласига ҳамдардлик билдлирди ва "ҳар қандай мусулмон бу жиноятни ўзининг шахсий фожиаси деб қабул қилишини" айтди.

29 февраль эрталабки пайт Москвадаги Народное Ополчение кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлган, уни бартараф қилиш вақтида 4 ёшли бошсиз қиз жасади топилган. Ваҳший қотилликда гумон қилиниб қизчанинг энагаси ҳибсга олинган. Аёл боланинг бошини ўзи билан олиб кетиб, "Октябрьское поле" метроси станциясининг ўтиш жойида қўлида уни олиб юргунча, ўзини портлатиши билан таҳқид қилган. Гувоҳларнинг айтишича, аёл қора рангли хижобда бўлган ва араб тилидаги диний шиорларни бақириб айтган.

Тергов аёл қонида психотроп моддалар ёки гиёҳванд моддалар борлигини текширмоқда. Аёлга нисбатан унинг ақли расолигини текшириш бўйича комплекс руҳий экспертиза ўтказилиши белгиланди.