Иқтисодиёт | 16:19 / 29.02.2016
4360
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қарийб 2856 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 1 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4 сўм 99 тийинга ошиб 2856 сўм 64 тийин этиб белгиланди.

1 мартдан эътиборан 1 евро қиймати 3211 сўм 42 тийин (23 февралдаги курсга нисбатан 1 сўм 67 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 38 сўм 4 тийин (23 февралдаги курсга нисбатан 1 сўм 7 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюталар қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.