Жаҳон | 14:32 / 29.02.2016
3813
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида 20 мамлакат ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

20 мамлакат ҳарбийлари Саудия Арабистони шимолидаги кенг кўламли ҳарбий-ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.

Машғулотларда БАА, Иордания, Баҳрайн, Сенегал, Судан, Кувайт, Мальдив ороллари, Миср, Малайзия, Қатар, Уммон, Жибути, Комор ороллари, Тунис, Чад, Покистон, Марокаш ва Мавритания вакиллари қатнашмоқда.

Қуруқликдаги, денгиздаги ва ҳаводаги ҳарбий қисмлар иштирок этаётган бу машғулотларга "Шимол яшини" номи берилган.

Расмий Ар-Риёднинг маълум қилишича, бу машғулотлардан мақсад иштирокчи давлатларнинг "террористик хуружлар"га тайёр туришини таъминлаш ҳисобланади.

Саудия Арабистони айни вақтда Яманда исёнчи ҳусийларга қарши ва Яқин Шарқ ҳудудида ИШИДга қарши халқаро коалицияларда иштирок этмоқда.