Жамият | 10:18 / 01.03.2016
5194
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда 1 март куни Шукроналик куни сифатида нишонланмоқда
Қозоғистонда 1 март куни илк марта янги байрам нишонланмоқда. Мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев январь ойида бу кунни Шукроналик куни сифатида белгилаб қўйган. Бу ҳақда Nur.kz портали хабар берган.
"Назарбоев 22-Қозоғистон халқ ассамблеяси вақтида ҳар йили бу кунни байрам қилиш таклифини билдирганди", дейилади хабарда.
У ўшанда "шукроналик - бу барча миллат ва элатларнинг ўзаро аҳил ва иноқликда яшаши" эканини қайд этган.
Назарбоев ўз чиқишида ХХ аср бошида мамлакатга Россия, Украина ва Беларусдан 1,15 млн киши келганини эслатиб ўтган. У ўтган асрнинг 30-йилларида Қозоғистонга яна 250 минг деҳқон жўнатилгани ҳақида айтган. Сталин бошқаруви вақтида турли халқларга мансуб юз минг кишилар Қозоғистонга сургун этилгани қўшимча қилиб ўтилган.