Ўзбекистон | 19:37 / 03.03.2016
27212
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги йирик супермаркетлардан бири ўз фаолиятини тўхтатди

Тошкентдаги “Next” ҳамда “Vega” савдо-кўнгилочар мажмуалари ичида жойлашган “Trend” супермаркети 1 мартдан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Trend” ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Супермаркет фаолиятининг нима сабабдан тўхтатилиши айтилмаган.

Маълумот учун, “Trend” ўз фаолиятини 2013 йилнинг декабрь ойида бошлаган.