Жамият | 17:28 / 05.03.2016
5715
1 дақиқада ўқилади

Газланган сувни кўп ичиш қанд касаллигига олиб келиши мумкин

Ҳар нарсанинг меъёридан ортиқчаси зарарли саналади. Мутахассислар газланган сувни кўп истеъмол қилишнинг ҳам салбий жиҳатлари ҳақида маълум қилди.

“Газланган сувларнинг ҳаддан ортиқ истеъмол қилиниши ёки шакар ўрнини босувчи Аспартам (Е951) ишлатилади. У шакарга нисбатан 200 баробарга ортиқ оқсил бўлиб, генетик модификация қилинган. Аспартам, шунингдек, сақичлар, айрим ширинликлар ишлаб чиқаришда ҳам қўлланилади”, деб ёзади “Сабо” газетаси.

Шунингдек, аксарият газланган ичимликларда кислоталар, кўпроқ лимон (Е330) ва олма (Е296), камроқ ортофосфор кислотаси (Е338) ишлатилиши, бу кислоталар суяклардан кальцийнинг ювилиб кетишига ва натижада остеопороз каби касалликларнинг авж олишига сабаб бўлиши ҳақида хабар берди.