Ўзбекистон | 07:46 / 05.03.2016
5003
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Хитой Осиёда қурол-яроғ пойгасига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидламоқда

Россия ва Хитой вакиллари Шимоли-шарқий Осиёда қурол-яроғ пойгасига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги фикрга келишди, деб айтилмоқда Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида.

"Минтақада қарама-қаршиликка бориш ва қурол-яроғ пойгасини авж олдиришга йўл қўйиб бўлмаслигига эътибор қаратилди. Вужудга келаётган хавф ва таҳдидларга Шимоли-шарқий Осиёдаги хавфсизликнинг самарали механизмларини шакллантириш ва ишончни мустаҳкамлаш орқали оқилона жавоб бериш зарурлиги таъкидлаб ўтилди", дейилмоқда хабарда.

Томонлар Шимолий Корея томонидан ўтказилган ядровий синовлар ортида минтақада хавфсизлик соҳасидаги вазиятнинг ривожланиши борасида фикр алмашишди.