Жамият | 12:09 / 05.03.2016
20681
1 дақиқада ўқилади

Улуғбек Қодиров қони тўкилгани сабаб институтга кирмоқчи бўлганлигини айтди

Таниқли ўзбек киноактёри Улуғбек Қодиров аёллар байрами муносабати билан ўз онаси ҳақида гапириб ўтди.

“Ёдимда, онажоним харид қилган янги туфлида йигитлар билан айлангани борганмиз. Янги пойабзал оёқларимни ғажиб, қонатиб ташласа ҳам, чекинмай, ўша пайтдаги Театр ва рассомчилик институтигача борганман. Кейин уйга келиб, “Онажон, ана шу олийгоҳга кираман”, деганимда, волидам ҳайрат билан “Нимага?”, деганлар. “Ахир қоним ўша даргоҳ дарвозаси остида тўкилди”, деб ҳазиллашган эдим.

Актёр ўз ютуқларида онасининг хизмати беқиёс эканини айтиб, “актёрликда нимаики топган бўлсам, волидамнинг муқаддас фотиҳалари, дуолари сабаб”, дея фикр билдирган.