Жаҳон | 16:49 / 06.03.2016
14400
1 дақиқада ўқилади

Ашраф Ғани: Афғонистон ИШИД учун қабристон

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзайнинг маълум қилишича, мамлакат шарқидаги ИШИД билан алоқадор жангарилар бутунлай яксон қилинган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Парламент аъзолари қаршисидаги чиқиши вақтида у Покистон билан чегарадаги Нангарҳар вилояти ҳудудид ИШИД таъсири остида бўлган жангари гуруҳларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказилган ва улар йўқ қилинган.

Амалиётлар 21 кун давомида вилоятнинг Ачин ва Шинвар туманлари ҳудудларида ўтказилган ҳамда юзлаб жангарилар ўлдирилган.

Унинг қўшимча қилишича, "Афғонистон ИШИД учун қабристонга айланди".

Хабар қилинишича, ИШИД 1 йилдан ошиқроқ вақт давомида Афғонистон ҳудудида ўз мавжудлигини сақлаб турди. Бу ердаги гуруҳ аъзоларининг аксар қисми "Толибон"нинг собиқ жангариларидан иборат бўлган.