Спорт | 13:31 / 06.03.2016
16065
1 дақиқада ўқилади
«Энг кучли қиз» янги рекорд ўрнатганини маълум қилди
Марьяна Наумова ўсмир қизлар ўртасида ётган ҳолда штанг кўтариш бўйича ўндан ортиқ дунё рекордларини ўрнатган спортчи.
16 ёшли Марьяна «Арнольд классик» турнирида ўз тенгдошлари гуруҳида янги рекорд ўрнатди — у ётган ҳолда 110 килолик штанг кўтарди. Бу ҳақда у «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Яқинда бўлиб ўтган Россия чемпионатида эришган натижамни такрорладим, 110 килолик штанг кўтардим. Афсуски, 115 килограммга етказа олмадим. Бироқ IPF версияси бўйича, менинг ёшим учун бу кўрсаткич янги жаҳон рекорди».