Жаҳон | 20:43 / 06.03.2016
4886
1 дақиқада ўқилади
Лондонда Эрдўғаннинг курдларга нисбатан сиёсатига қарши намойишлар ўтмоқда
Лондонда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг курдларга нисбатан сиёсатига қарши намойишлар ўтмоқда. Минглаб одамлар Анқаранинг хатти-ҳаракатлари борасида ўз фикрларини билдиргани Лондоннинг марказий кўчаларига чиқдилар.
Намойишчилар курдларга нисбатан зўравонликни тўхтатишни талаб қилишмоқда ва Туркия раҳбариятини ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблашмоқда.
Намойишчилар Лондоннинг бош кўчаларидан бири Рижент-стрит бўйлаб Пиккадилли-серкус майдонига қараб йўл олганлар. Уларнинг қўлларида "Туркиянинг курдларга қарши урушини тўхтатинг" ва "Туркия = ИШИД" деган плакатлар бўлган.